Бухородаги ер учун 600 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
Ушбу ер ҳудудида олтин ва бошқа қимматбаҳо металлар мавжуд бўлган. "Сотувчи" олдиндан 230 минг доллар ва 840 млн сўм олган вақтида далиллар билан ушланди.

600 минг доллар талаб қилган шахс ушланди.
Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида яшовчи, 1973 й.т. хусусий тадбиркор Бухоро вилоятининг Пешку тумани ҳудудидаги олтин ва бошқа қимматбаҳо металларга эга бўлган давлат захирасидаги 290 гектар ер майдонини ўзининг мансабдор танишлари ёрдамида аукцион савдолари орқали олиб беришни ваъда қилган. У Шофиркон туманида истиқомат қилувчи, 1983 й.т. фуқародан 600 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам фирибгарлик жинояти учун бир неча маротаба судланган мазкур шахс олдиндан 230 минг АҚШ доллари ва 840 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳолат юзасидан қонунбузарга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Сурхондарёда экология бўлими бошлиғи қўлга олинганди.
У табиатга етказилган зарарни камайтириб кўрсатиш мақсадида ўзгартириб бериш эвазига 500 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган.