Жорий ҳафта Ўзбекистонда ёмғирли об-ҳаво кузатилади
Шимолда ва тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

"Ўзгидромет" тезкор ахборот эълон қилди. Унга кўра ушбу ҳафтада ёмғирли ҳаво кузатилади.
Жорий йилнинг 10–13 феврал кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ҳаво массалари кириб келади.
Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёмғир (шимолда қорга айланади) ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), вақти-вақти билан кучли бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучаяди, 10 февралда айрим жойларда баъзида 20–23 м/с гача кучайиши мумкин.