Ангренда кўп қаватли уй ёнди: бир киши ҳалок бўлди
Бинодан фуқаролар тўлиқ эвакуация қилинган.

7 феврал куни соат 23:19 да Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлди.
Қайд этилишича, Дукент қўрғони "Улуғбек" МФЙда жойлашган 4 қаватли бинолар бирининг том қисми ёнаётгани тўғрисида Тошкент вилояти ФВББга хабар қилинган. Шунга кўра, қутқарув экипажлари соат 23:30 да воқеа жойига етиб бориб, бинодан фуқароларни эвакуация қилган.
Ёнғин соат 23:57 да қуршаб олиниб, соат 00:50 да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса содир бўлган жойга фавқулодда вазиятлар вазири Азизбек Икромов ҳам етиб борган.