platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Ангрендаги кўп қаватли уйда қалбаки пул тайёрлаганлар ушланди

Тадбирда салкам 80 млн сўм сохта пул аниқланди. Мазкур шахслар муқаддам судланган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган. 

Ангрендаги кўп қаватли уйда қалбаки пул тайёрлаганлар ушланди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят Ички ишлар бош бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Унда қалбаки пул тайёрлаш ва муомалага киритиш билан шуғулланган шахслар жиноят устида қўлга олинди.

Хусусан, Ангрен шаҳрида яшовчи, 1993 й.т. фуқаро ўзининг 1997 й.т. таниши билан тил бириктирган ҳолда, шаҳардаги кўп қаватли уйлардан бирида жойлашган хонадонни ижарага олиб, қалбаки пул тайёрлашган.

Кўздан кечириш жараёнида ушбу манзилдан ярим тайёр ҳолатдаги 100 ва 200 минг сўмлик купюралардан иборат жами 79,8 млн сўм миқдоридаги қалбаки пул маблағлари, “EPSON” русумли рангли принтер ва унинг бўёқлари, шунингдек, канцелярия жиҳозлари ашёвий далил сифатида олинди.

Таъкидлаш лозим, мазкур шахслар муқаддам судланган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.

Ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 176-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid