platina.uz
Жамият

Мактабга тайёрловдан ўтган болаларга электрон сертификат берилади

Болаларни ривожлантириш инновацион марказлари ташкил этилиб, унда робототехника, ижод, фан ва математика йўналишларида тематик ўйингоҳлар бўлади. 

Мактабга тайёрловдан ўтган болаларга электрон сертификат берилади

Ўзбекистонда "Янги авлод" инновацион боғчалар тармоғи ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мактабгача таълим ва тарбия тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони (05.02.2026 йил ПФ-19-сон)га мувофиқ мамлакатимизда мактабгача таълимни янги сифат босқичига олиб чиқувчи "Янги авлод" мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи фаолияти йўлга қўйилади.

Янги тизимнинг ўзига хосликлари:

-2026-2028 йилларда Қорақалпоғистон, вилоят марказлари ва Тошкент шаҳрида биттадан шундай ташкилот қурилади.

-Ушбу боғчалар таркибида Болаларни ривожлантириш инновацион марказлари ташкил этилиб, унда робототехника, ижод, фан ва математика йўналишларида тематик ўйингоҳлар бўлади.

-Инновацион марказларда симуляцион вазиятлар орқали болаларда кичик ёшдан касбларга қизиқиш ва экологик маданият шакллантирилади.

Эндиликда бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳларининг таълим дастури мажбурий умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи сифатида киритилмоқда.

Фармонга кўра:

— Ушбу гуруҳлар мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар ва бошқа ижтимоий объектларда ташкил этилиши мумкин.

— 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб, мактабга тайёрловдан ўтган болаларга давлат намунасидаги электрон сертификат берилади.

Мазкур сертификат ҳақидаги маълумотлар ўқувчининг умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномасида ҳам қайд этилади.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid