Авлонийнинг невараси фаолиятини Ўзбекистонда давом эттиради
Профессор полимерлар ва нанотехнологиялар кимёси бўйича етук олим бўлиб, 2015 йилдан буён АҚШдаги ConTex LLC компанияси директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Улуғ жадид ва буюк маърифатпарвар Абдулла Авлонийнинг набираси – профессор Жамшид Авлоний илмий ва амалий фаолиятини Ўзбекистонда давом эттиради.
Профессор Жамшид Авлоний полимерлар ва нанотехнологиялар кимёси бўйича етук олим бўлиб, 2015 йилдан буён АҚШдаги ConTex LLC компанияси директори лавозимида ишлаб келмоқда эди.
Олим ўз фаолиятини Олмалиқ давлат техника институтида олиб боради. У институт магистрлари ва талабалари учун саноатдаги инновациялар йўналишида таълим бериб, замонавий лабораторияларда ёшлар билан биргаликда ишлайди.
Кимё соҳасидаги йирик илмий ишлари билан танилган Жамшид Авлоний Нобел мукофоти совриндори Алан Макдиармид билан биргаликда кўплаб ихтиролар устида ишлаган.