platina.uz
Жамият

"Жадидлар изидан" танловига аризалар қабули бошланди

Рўйхатдан ўтиш муддати 15 октябрга қадар давом этади. Республика финал босқичида энг юқори натижага эришган 14 нафар ўқувчи хорижга таълим саёҳати йўлланмасини олади.

"Жадидлар изидан" танловига аризалар қабули бошланди

"Жадидлар изидан" танловига аризалар қабули бошланди. 2024 йилда "Жадидлар изидан" танловига 364 906 нафар ўқувчи рўйхатдан ўтган. Бир йил ўтиб, аризалар сони 656 171 тага етди.

Республика "Келажак" маркази томонидан эълон қилган учинчи мавсум 6–8 ҳамда 9–10-синф ўқувчилар ўртасида икки тоифада туман (шаҳар), ҳудудий ва республика босқичларида ўтказилади. Дастлаб жадидлар ҳаёти ва ижоди юзасидан билим текширилади. Кейин асар таҳлили ва иншо, финалда эса нафақат ўқувчининг 3 та шарт асосидаги билими балки ўзи тайёрлаган лойиҳа ҳам баҳоланади.

"Жадидлар изидан" танловига аризалар қабули бошланди

Лойиҳа тақдимоти танловдаги эътиборга молик шартлардан бири. Ўқувчи мактаб, тил, экология, матбуот ёки бошқа йўналиш ҳақида ўз таклифини илгари суради. Унда иштирокчининг мавзуни ёритиш даражаси, лойиҳанинг долзарблиги ва амалий аҳамияти, таклифларнинг янгилиги ва асосланганлиги, тақдимотнинг мазмуни ҳамда нутқ маданияти баҳоланади.

Январь ойида қабул қилинган Президентнинг тегишли қарори "Жадидлар изидан" китобхонлик клубларини мактабларда йўлга қўйишни белгилади. Клуб аъзолари йилига камида 20 та китоб ўқиши ва энг фаоллари ҳар чоракда рағбатлантирилиши назарда тутилган. Демак, танловга тайёргарлик бир неча ҳафталик машғулот билан чекланмайди: мутолаа учун йил давомидаги майдон ҳам белгиланган.

"Жадидлар изидан" танловига аризалар қабули бошланди

Ўтган мавсум ғолиблари Германияга бориб, Берлин ва Гамбург университетлари фаолияти билан танишди. Бу йил ҳам республика финалида энг юқори натижага эришган 14 нафар ўқувчи хорижга таълим саёҳати йўлланмасини олади. Биринчи ўринни эгаллаган битирувчиларга касбий (ижодий) имтиҳонида энг юқори балл белгиланган фандан максимал балл олиш имтиёзи берилади. Имтиёз бир йил амал қилади. Батафсил низомда танишиб маълумот олишингиз мумкин!

Саёҳат 14 ўқувчига насиб этади. Рўйхатдан ўтиш муддати 15 октябрга қадар давом этади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid