platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Ўзбекистонлик Амина Маҳмудова халқаро танловда ZEEKR автомобилини қўлга киритди

Туркманистоннинг Туркманбоши шаҳрида "Татар қизи - 2026" халқаро танлови бўлиб ўтди. Танлов дастурига она тили, тарих ва анъаналарни билиш кўрсаткичлари, шунингдек, ижодий танловлар киритилган.

Ўзбекистонлик Амина Маҳмудова халқаро танловда ZEEKR автомобилини қўлга киритди

Ўзбекистонлик Амина Маҳмудова "Татар қизи - 2026" халқаро танловида ғолиб бўлди.

Финал Туркманистоннинг Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтди, унда 12 нафар иштирокчи ғолиблик учун курашди, деб хабар беради Жаҳон татарлари конгресси.

Тақдирлаш маросимида ғолиб ота-онасига миннатдорчилик билдириб, уларнинг меҳр-муҳаббати ва қўллаб-қувватлаши унинг муваффақиятида муҳим рол ўйнаганини таъкидлади. Шунингдек, у Татаристон раиси Рустам Миннихановга ва танлов ташкилотчиларига татар маданияти ва тилини халқаро саҳнада намойиш этиш имконияти учун миннатдорчилик билдирди.

Амина Маҳмудова Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтида таҳсил олмоқда, у ерда қўшиқ айтишни ўрганмоқда ва вокал ўқитувчиси бўлиб ишламоқда. Танлов дастурига она тили, тарих ва анъаналарни билиш кўрсаткичлари, шунингдек, ижодий танловлар киритилган.

Ғолибга Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов номидан бош соврин — ZEEKR автомобили топширилди.

Маълумот учун: “Татар қизи” — татар тили, миллий анъаналари ва маданий меросини асраб-авайлаш, ёш авлодга етказишга қаратилган халқаро маданий-маърифий танлов. Танловга 2011 йилда Челябинск шаҳрида асос солинган. Бугунги кунда Ўзбекистонда ҳам қарийб 200 минг нафар татар миллатига мансуб аҳоли истиқомат қилади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid