Фозил Маҳмудов "Ўзбекнефтгаз" раиси ўринбосари этиб тайинланди
У аввал "Ўзбекгидроэнерго" раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раисига ўринбосар тайинланди.
Маҳмудов Фозил Ходжаназарович “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раисининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Бунга қадар Фозил Маҳмудов “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. Ташкилот кузатув кенгашининг 2026 йил 19 январдаги йиғилишида ўз истагига кўра ишдан олинганди.