"Ўзбекгидроэнерго" раисининг биринчи ўринбосари ишдан кетди
Фозил Махмудов бошқа ишга ўтаётганлиги муносабати билан ўз хоҳишига кўра ариза берган.

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Фозил Маҳмудов лавозимидан озод этилди.
Бу ҳақда "Ўзбекгидроэнерго" акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 2026 йил 19 январдаги 1-сонли йиғилиш баённомасида маълум қилинган.
Фозил Махмудов бошқа ишга ўтаётганлиги муносабати билан ўз хоҳишига кўра ариза берган.
Ҳужжатга кўра, кенгаш аъзоларининг барчаси бир овоздан "рози" овоз берди.