platina.uz
Жамият

Тошкент-Чорбоғ йўлининг айрим қисмларида ҳаракат 80 км/соатгача чекланади

Ушбу йўлдаги ЙТҲларда ўтган йили 15 нафар фуқаро вафот этган ва 50 нафар фуқаролар тан жароҳати олган. 

Тошкент-Чорбоғ йўлининг айрим қисмларида ҳаракат 80 км/соатгача чекланади

Тошкент-Чорбоғ йўлининг айрим қисмларида ҳаракат 80 км/соатгача чекланади.

Бу ҳақда Тошкент вилояти Халқ депутатлари Кенгашининг 2026 йил 2 февралдаги қарорида айтилади.

Қарорда Чорбоғ йўналишидаги йўлларда ҳаракатланиш тезлигини чеклаш бўйича муҳим ўзгаришлар белгиланган.​

Айтилишича, Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган давлат аҳамиятига эга “Бектемир ш.-Чирчиқ ш.-Ғазалкент ш.-Чорбоғ қўрғони” автомобил йўлининг 19-74 километрлари оралиғида белгиланган тезликка амал қилмаслик оқибатида 2025 йил 12 ойи давомида жами 63 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.

Натижада 15 нафар фуқаро вафот этган ва 50 нафар фуқаролар тан жароҳати олган.

Ҳужжатга кўра, 4R-12 "Бектемир ш. - Чирчиқ ш. - Ғазалкент ш. - Чорбоғ қўрғони" автомобил йўлининг аҳоли яшаш жойларидан ташқари бўлган 6 та қисмида юқори тезлик 80 км/соат этиб белгиланди (илгари 100 км/соат бўлган).

​Чеклов ўрнатилган асосий нуқталар:

​Юқори Чирчиқ тумани: 19-20 км оралиғи (Бектемир ва Чирчиқ орасида).

​Бўстонлиқ тумани: * 44-45 км оралиғи;

​49-50 км оралиғи;

​52-53 км оралиғи;

​61-62 км оралиғи;

​64-65 км оралиғи;

71-74 км (Ғазалкентдан ўтиб Чорбоғ томонга кетишда).

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid