"Суғур куни" қаҳрамонлари: олдин ва ҳозир
Ҳар йили 2 феврал келганда қадрдон филмга айланган мазкур кинони юзимизда табассум билан эслаймиз. Platina.uz бу ҳақда видеолавҳа тайёрлади.

Ўтган асрнинг 90-йилларида миллионлаб томошабинларни ўзига ром этган, фалсафий ва ажойиб ҳазил уйғунлиги билан ажралиб турган “Суғур куни” филми суратга олинганига 33 йил тўлди.
Вақт циклига тушиб қолган об-ҳаво башоратчиси ҳақидаги бу афсонавий комедия бугунги кунда ҳам ҳар йили қайта-қайта томоша қилинади ва ҳаётий сабоқлар бериб туради.
Platina.uz бугун ушбу филм қаҳрамонларининг ҳозирги ҳаёти, уларнинг янги лойиҳалари ва шахсий дунёси ҳақида қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашади.
