Тошкентдаги "Авиатор Корзинка" биносида ёнғин юз берди
Бинодан барча фуқаролар эвакуация қилинган. Ушбу ёнғин Фавқулодда вазиятлар вазири Азизбек Икромов бошчилигида бартараф қилинмоқда.

Яшнобод туманида "Корзинка" ёниб кетди.
Бугун, 31 январ куни Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Паркент кўчасида жойлашган "Авиатор Корзинка" биноси ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар қилинган.
Шунга кўра, қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, ҳозирда бинодан барча фуқаролар эвакуация қилинган ва ёнғин ўчириш ишлари олиб борилмоқда.
Вазият Тошкент шаҳар ФВББ томонидан тўлиқ назоратга олинган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмади.
Ушбу ёнғин Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Азизбек Икромов бошчилигида бартараф қилинмоқда.