platina.uz
Жамият

Педофиллар бир умрга қамалиши мумкин

Сўнгги пайтларда ушбу жиноятчилар қамоқдан бир неча йилда чиқиб ёки қочиб кетиб, айни шу жиноятини қайта содир этиши кўпайиб кетди.

Педофиллар бир умрга қамалиши мумкин

2026 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, 14 ёшга тўлмаганларга нисбатан жинсий жиноятлар учун умрбод озодликдан маҳрум этишгача бўлган жазо белгиланиши кутилмоқда.

Шунингдек:

  • вояга етмаганларга оид жинсий зўравонлик ишлари прокуратура ваколатига ўтади;
  • бундай ишлар билан махсус тайёргарликдан ўтган терговчи ва судялар шуғулланади;
  • ёш никоҳ ва ноқонуний никоҳни тарғиб қилиш учун жавобгарлик кучайтирилади.

Мазкур нормалар 2026 йил 1 апрелдан кучга кириши режалаштирилган.

Аввалроқ Наманган ва Оҳангаронда педофиллар 18 йилга озодликдан маҳрум этилганди.

Оҳангаронда бир маҳбус қамоқдан қочиб кетиб, ёш қизчани зўрлаган эди. Наманганда эса бошқа бир педофил учинчи марта шу жиноятга қўл урганди.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid