platina.uz
Жамият

Қамоқдан қочиб, 9 яшар қизни зўрлаган шахс 18 йилга қамалди

Судланувчи жазо муддатининг дастлабки 2 йилини турмада, қолган муддатни махсус тартибли колонияларда ўташи белгиланди. 

Қамоқдан қочиб, 9 яшар қизни зўрлаган шахс 18 йилга қамалди

Тошкент вилоятида қамоқдан қочиб, 9 яшар қизни зўрлаган шахс 18 йилга қамалди.

Бугун жиноят ишлари бўйича Оҳангарон шаҳар судида М. Т. (1994 йилда Фарғона вилоятида туғилган, муқаддам судланган)га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ М. Т. вояга етмаган С. Х. (қиз бола, 2016 йилда туғилган)га нисбатан Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 34-моддаси (рецидив жиноят) 3-қисми “а” бандига асосан М. Т. ўта хавфли рецидивист деб топилди.

М. Т. тайинланган жазо муддатининг дастлабки 2 йилини турмада, жазонинг қолган муддатини махсус тартибли колонияларда ўташи белгиланди.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент вилоят судининг апелляция/кассация инстанциясига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Аввалроқ икки марта судланиб, жазодан қутулиб қолган шахс 18 йилга қамалди.

У 2018 йилда туғилган қизнинг ўлимида айбдор деб топилган. Ўта хавфли рецидивист аввал ҳам номусга тегиш жиноятини содир этган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid