platina.uz
Жамият

"Ўзбекнефтгаз" собиқ раҳбари қамоққа олингани ҳақида хабарлар тарқалди

Platina.uz ушбу маълумотга ойдинлик киритиш учун масъуллар билан боғланди.

"Ўзбекнефтгаз" собиқ раҳбари қамоққа олингани ҳақида хабарлар тарқалди

Айрим манбаларда "Ўзбекнефтгаз" АЖ собиқ раҳбари Баҳодир Сиддиқов ва унинг ўринбосари қамоққа олингани ҳақида хабарлар тарқалди.

Тарқалган хабарларга кўра, Баҳодир Сиддиқов давлат маблағларини талон-торож қилиш ва коррупцияга оид айбловлар билан ҳибсга олинган. У билан бирга компаниянинг яна бир неча собиқ раҳбар ходимлари ҳам ушланган.

Platina.uz ушбу маълумотга ойдинлик киритиш учун масъуллар билан боғланди. Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсиддинов бу бўйича маълумотга эга эмаслигини, янгилик бўлса, хабар беришини билдирди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ ахброт хизмати раҳбари Мўмин Ибодов эса улар ишдан бўшагани, шунинг учун бехабар эканини айтди.

Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов билан боғланишнинг имкони бўлмади.

Собиқ раҳбариятни қўлга олиш улар ишдан бўшаган кундан бир ой ўтиб юз бергани айтилмоқда. Ҳозирча бу ҳақда расмий хабар берилмади.

Баҳодир Сиддиқов 2025 йил декабрда лавозимидан кетганди, у 2023 йилдан бери компанияни бошқариб келаётган эди. Унинг ўрнига "Ўзбекгидроэнерго" АЖ раиси Абдуғани Сангинов тайинланган.

Тармоқда тарқалган яна бир маълумотга кўра, "Ўзбекнефтгаз" декабрда тўғридан-тўғри шартнома орқали янги "Тахоэ" автомобили сотиб олган. Шартномада Баҳодир Сиддиқов номи ёзилган.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid