platina.uz
Жамият

Қорақалпоғистонда аёл поезд остида қолиб кетди

Ҳодиса 22 январ куни Гидроузел ва Нукус станциялари оралиғида содир бўлган. 

Қорақалпоғистонда аёл поезд остида қолиб кетди

Қорақалпоғистонда аёл поезд остида қолиб кетди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" хабар берди.

2026 йил 22 январ куни Гидроузел ва Нукус станциялари оралиғида аёл киши темир йўлни ўтиш учун мўлжалланмаган жойдан кесиб ўтмоқчи бўлган ва йўловчи поезди остига қолиб кетган.

"Жабрланувчи йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, ўз хавфсизлигига эътибор бермади. Масъул хизматлар ҳодиса тафсилотларини текширмоқда.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ фуқароларга темир йўлларни кесиб ўтишнинг белгиланган меъёрларига риоя қилиш муҳимлигини эслатиб ўтади", дейилади хабарда.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid