platina.uz
Жамият

Рақобат қўмитаси ва Марказий банк ҳамкорлик меморандуми имзолади

Ҳужжат асоссиз нарх ошиши ва монопол мавқе суиистеъмол қилинишига қарши курашиш, нарх шаклланиши жараёнларининг шаффофлигини таъминлашга қаратилган маълумот алмашишни кўзда тутади. 

Рақобат қўмитаси ва Марказий банк ҳамкорлик меморандуми имзолади

Марказий банк ва Рақобат қўмитаси “Нархлар барқарорлигини таъминлаш, бозорларда рақобат муҳитини шакллантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида” Меморандум имзолади.

Марказий банк ва Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ўртасида “Нархлар барқарорлигини таъминлаш, бозорларда рақобат муҳитини шакллантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида” Меморандум имзоланди.

Бунда ушбу ҳужжат мамлакатда нархлар барқарорлигини таъминлаш, инфляцияни пасайтириш ҳамда товар ва хизматлар бозорларида рақобат муҳитини ривожлантиришга қаратилган самарали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарурлигини ифода этади.

Меморандум инфляцияга таъсир қилувчи бозор механизмларини илмий асосланган тарзда таҳлил қилиш, асоссиз нарх ошиши ва монопол мавқе суиистеъмол қилинишига қарши курашиш, шунингдек, тармоқлар кесимида нарх шаклланиши жараёнларининг шаффофлигини таъминлашга қаратилган ўзаро маълумот алмашишни кўзда тутади.

Истеъмол бозорида таклиф омилларини биргаликда ўрганиш ва хатарларни олдини олиш йўналишида ҳаракатлар мувофиқлигини таъминлашга қаратилган.

Томонлар ҳамкорликнинг:

- инфляцияни пасайтириш ва нархлар барқарорлигини таъминлашда институтсионал ҳамкорликни кучайтириш;

- товар ва хизматлар бозорларида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш;

- нарх шаклланишига таъсир этувчи монопол шароитларни тезкор аниқлаш бўйича ўзаро маълумот алмашинуви тизимини йўлга қўйиш;

- бозордаги концентрация даражаси, ягона тармоқ иштирокчилари, монопол ҳолатлар ва бозор ҳукмронлиги ҳолатларини таҳлил қилишда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, молия бозорларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари бўйича фикр алмашиш мақсадларини белгилайдилар.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid