platina.uz
Жамият

Тиббий жиҳозлар бўйича 14 млрд сўмлик тендер савдоси бекор қилинди

Рақобат қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Харидлар маркази тендерини ўрганди. 

Тиббий жиҳозлар бўйича 14 млрд сўмлик тендер савдоси бекор қилинди

Рақобат қўмитаси 14 млрд сўмлик тендер савдоси бекор қилинганини билдирди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Харидлар марказининг бошланғич нархи 14 млрд бўлган тендер савдосида қонунбузилиш ҳолатининг олди олинди.

Рақобат қўмитаси томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Харидлар маркази давлат муассасаси буюртмачилигида тиббий жиҳозлар харид қилиш бўйича бошланғич нархи 14 млрд бўлган тендер савдосида “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Бунга "Skymed-Technologies" МЧЖ мурожаати сабаб бўлган.

Олиб борилган ўрганиш натижасида, Харидлар маркази давлат муассасаси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланди.

Юқоридагиларга мувофиқ, амалга оширилган ишлар натижасида Харидлар маркази давлат муассасаси томонидан ўтказилган тендер савдоси белгиланган тартибда бекор қилинди, дейилади хабарда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid