Қозоғистондан Ўзбекистонга дон экспорти сезиларли миқдорда ошди
Ўзбекистонга дон ташиш ҳажми 32 фоизга ўсиб, 4,5 миллион тоннага етган.

Қозоғистондан Ўзбекистонга дон экспорти сезиларли равишда ошди.
Бу ҳақда қозоқ ОАВи "Қозоғистон темир йўллари"га асосланиб хабар берди. Айтилишича, Қозоғистоннинг Ўзбекистонга дон экспорти ҳажми 2025 йилда 32 фоизга ошди.
2025 йилда Қозоғистон темир йўли тармоғида Ўзбекистон йўналишида сезиларли ўсиш кузатилди. Ўзбекистон билан юк ташиш ҳажми 32,3 миллион тоннага етди, бу 16 фоизга ўсишдир.
Экспорт ташиш ҳажми 8,5 фоизга ўсиб, 13 миллион тоннага етди.
Шу билан бирга, Ўзбекистонга дон ташиш ҳажми 32 фоизга ўсиб, 4,5 миллион тоннага етди.
2025 йилда Қозоғистон темир йўли тармоғи орқали жами 319,9 миллион тонна юк ташилди, бу 2024 йилга нисбатан 5,5 фоизга ошган. Экспорт ҳажми 7,1 фоизга ўсиб, 89,2 миллион тоннани ташкил этди.