platina.uz
Жамият

Тошкент вилояти ҳудудларида тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилди

Ўнга яқин фуқаронинг яшаш хонадонларидан жами 17,5 тонна таркибида қимматбаҳо металл бўлган қум ва тошлар ва наркотиклар топилди. 

Тошкент вилояти ҳудудларида тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилди

Жиноятчиликка қарши тезкор тадбирлар ўтказилди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида криминоген вазиятни соғломлаштириш ҳамда қимматбаҳо металлар ноқонуний савдосига алоқадор жиноий гуруҳлар фаолиятига чек қўйиш мақсадида Оҳангарон тумани, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилди.

Натижада, 9 нафар фуқаронинг яшаш хонадонларидан жами 17,5 тонна таркибида қимматбаҳо металл бўлган қум ва тошлар, уларга ишлов беришда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, 135 г олтин, 25 г “марихуана” гиёҳвандлик воситаси, 1 дона ов қуроли ва 42 дона ўқ-дори процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда ашёвий далиллар экспертизага юборилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid