platina.uz
Жамият

“Ўзбекистон темир йўллари” поезд чипталари нархини 15 фоизга оширди

Бу электропоездларга хизмат кўрсатиш, эҳтиёт қисмлар, электр энергияси ҳамда эксплуатация харажатларининг ошиши билан изоҳланган. 

“Ўзбекистон темир йўллари” поезд чипталари нархини 15 фоизга оширди

“Ўзбекистон темир йўллари” поезд чипталари нархини 15 фоизга оширганини маълум қилди.

Маълум қилинишича, юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларга хизмат кўрсатиш, эҳтиёт қисмлар, электр энергияси ҳамда эксплуатация харажатларининг ошиши, шунингдек, ҳаракат хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш ва хизмат сифатини халқаро стандартлар даражасида сақлаш зарурати сабабли 2026 йил 1 февралдан бошлаб “Афросиёб” электропоездлари чипта нархлари 15 фоизга оширилади.

Янгиланган тарифларга кўра:

Тошкент — Бухоро

VIP: 1 138 000 сўм

Бизнес: 760 000 сўм

Эконом: 509 000 сўм

Тошкент — Қарши

VIP: 976 000 сўм

Бизнес: 642 000 сўм

Эконом: 429 000 сўм

Тошкент — Самарқанд

VIP: 709 000 сўм

Бизнес: 455 000 сўм

Эконом: 311 000 сўм

Шунингдек, “Шарқ”, “Насаф” ва “Ўзбекистон” йўловчи поездлари чипта нархлари ҳам 15 фоизга оширилган.

Эслатиб ўтамиз, бир йил аввал поезд чиптаси нархлари 25-30 фоизга оширилганди.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid