platina.uz
Жамият

"Янги банк" фаолияти тугатилади

Банкнинг 32 минг нафардан ошиқ омонатчисига кафолатланган омонат суммаси тўлиқ қайтарилади. 

"Янги банк" фаолияти тугатилади

Янги банк” акциядорлик жамияти фаолияти тугатилади. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

Марказий банки Бошқарувининг 2026 йил қарорлари бўйича банк фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар етарли даражада самара бермагани, жумладан, устав капитали миқдорини қонунчиликда белгиланган энг кам талаблар даражасига етказилмаганлиги, шунингдек, банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган айрим талаблар бажарилмаганлиги сабабли қабул қилинди.

“Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги ҳамда “Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида”ги қонунларга мувофиқ, банк фаолиятини ўрнатилган тартибда тугатиш белгиланди ҳамда тугатиш комиссияси тайинланиб унга тугатиш ишларини бошқариш ваколатлари ўтказилди.

Алоҳида таъкидланишича, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, банкнинг 32 526 нафар омонатчисидан 32 153 нафар омонатчига кафолатланган омонат суммаси тўлиқ қайтарилади (омонатларни тўлаш бўйича аниқ ҳисоб-китоблар Омонатларни кафолатлаш агентлиги томонидан эълон қилинади).

373 нафар омонатчи бўйича кафолатланган маблағларнинг қолган қисми тугатиш комиссияси қарорига асосан қайтарилади.

"Ушбу масала Марказий банкнинг доимий назоратида. Жараён босқичма-босқич кузатиб борилади ва жамоатчилик мунтазам равишда хабардор қилинади," - дея таъкидлайди Марказий банк.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid