Эрон ҳаво ҳудуди ёпилиши оқибатида айрим самолётлар ортга қайтди
Улар ичида Ўзбекистон шаҳарларини Мадина, Жидда ва Кувайт билан боғловчи қатор авиарейслар бор.

Эрон ҳаво ҳудуди ёпилиши оқибатида Ўзбекистонга ва Ўзбекистондан амалга оширилаётган бир нечта авиарейслар ўз йўналишини ўзгартириб, жўнаб кетган аэропортларига қайтишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, қуйидаги йўналишларда самолётлар ортга қайтган:
Fly One Asia: Мадина — Тошкент (7Q7742) ва Мадина — Фарғона (7Q4442) йўналишлари бўйича рейслар Мадина аэропортига қайтди.
Jazeera Airways: Тошкент — Кувайт (J9650) рейси Тошкент вақти билан соат 02:01 да ҳавога кўтарилган бўлса-да, яна пойтахт аэропортига қўнишга мажбур бўлди.
Sam Air: Самарқанд — Жидда (9S3303) йўналишидаги рейс соат 02:04 да Самарқанддан учиб кетиб, бироздан сўнг яна ортга қайтган.
Fly Khiva: Урганч — Мадина (2U7911) рейси соат 02:17 да парвоз қилганига қарамай, Урганч аэропортига қайтиб келган.
Uzbekistan Airways: Жидда — Тошкент (HY336) йўналишидаги рейс ҳам Эрон ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли Жидда аэропортига қайтган.
Ҳозирча парвозлар жадвалига киритиладиган ўзгаришлар ва қайта тикланиш вақти бўйича расмий маълумотлар берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, авваал Исроил ҳужуми сабаб ҳам Эрон ҳаво ҳудуди ёпилганди.