platina.uz
Жамият

Фарғонада автомобил бакидан 11 кгдан ошиқ наркотик топилди

Бундан ташқари 6945 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳам яширилган. 

Фарғонада автомобил бакидан 11 кгдан ошиқ наркотик топилди

Автомашина ёқилғи баки ичига яширилган наркотик моддалар фош бўлди.

Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида жойлашган “Равот” чегара-божхона постида текширув ўтказилди. Унда Тожикистон Республикасидан кириб келган, Ўзбекистон туманида яшовчи, 1979 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамда Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида ўрганилган.

Натижада, автомашинанинг ёқилғи баки ичига соф оғирлиги 10 кг. 739 гр. “гашиш”, 412 гр. “марихуана” ва 35 гр. “опий” гиёҳвандлик воситалари ҳамда 6945 дона “Royal” кучли таъсир қилувчи дори воситалари яширилганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов доирасида унинг жиноий алоқаларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда ҳокимият мутахассиси пора билан ушланганди.

У Учтепа тумани ҳудудида бузилиши лозим бўлган савдо дўконлари ва бошқа манзиллар рўйхати тузилаётганлигини рўкач қилиб, тадбиркордан пул олган.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid