platina.uz
Жамият

Ўзбекистонга энг кўп ўқиш мақсадида келаётган давлат фуқаролари маълум бўлди

Хорижлик талабаларнинг катта қисмини Ҳиндистон фуқаролари ташкил этади. Туркманистонликлар иккинчи ўринда. 

Ўзбекистонга энг кўп ўқиш мақсадида келаётган давлат фуқаролари маълум бўлди

Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган ТОП-20 давлат фуқаролари маълум қилинди. Миллий статистика қўмитаси бу ҳақда маълумот берди.

2025 йилнинг январ-ноябр ойларида жами 37,2 минг нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 54,3 % га ошган.

Жорий йилнинг 11 ойида Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган чет эл фуқаролари сони мамлакатлар бўйича қуйидагича:

Ҳиндистон — 16,3 минг нафар

Туркманистон — 8,9 минг нафар

Тожикистон — 2,7 минг нафар

Покистон — 1,7 минг нафар

Хитой — 1,4 минг нафар

Жанубий Корея — 870 нафар

Қирғиз Республикаси — 823 нафар

Миср — 737 нафар

Филиппин — 501 нафар

АҚШ — 464 нафар

Туркия — 357 нафар

Афғонистон — 291 нафар

Иордания — 194 нафар

Буюк Британия — 179 нафар

Россия — 164 нафар

ЖАР — 155 нафар

Эрон — 115 нафар

Қозоғистон — 113 нафар

Бангладеш — 97 нафар

Италия — 94 нафар.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid