"Манчестер Юнайтед" бош мураббий Рубен Аморимни ишдан бўшатди
"Қизил иблислар"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Даррен Флетчер асосий жамоани бошқариб туради.

"Манчестер Юнайтед" бош мураббий Рубен Аморимни ишдан бўшатди. У клубда 14 ой фаолият юритди.
Ўтган куни "Лидс"га қарши 1:1 ҳисобидаги дурангдан сўнг, Аморим "Юнайтед" бошқаруви билан келишмовчиликларга ишора қилди ва ўзини бош мураббий эмас, балки менежер деб билишини айтди.
Клубнинг муносабати душанба куни эрталаб пайдо бўлди. 2027 йил ёзига қадар шартномаси ва 12 ойлик шартномани узайтириш имконияти мавжуд бўлган Аморим дарҳол ўз вазифасидан озод қилинди.
"Клуб бошқаруви иккиланиб ўзгариш вақти келганига қарор қилди. Бу жамоага Премер-лигада иложи борича юқори ўринларни эгаллаш учун энг яхши имкониятни беради", дейилади "Юнайтед" баёнотида.
"Юнайтед" Аморимнинг ўрнини босувчи мураббий қидираётган бир пайтда, "Қизил иблислар"нинг собиқ ярим ҳимоячиси ва ҳозирги U18 жамоаси мураббийи Даррен Флетчер асосий жамоани бошқаради.
У чоршанба куни "Бёрнли"га қарши ўйинда дебют қилиши режалаштирилган.
"Юнайтед" директорлар кенгаши Аморимнинг тактик мослашувчанлиги йўқлигидан норози бўлди, чунки у ўжарлик билан 3-4-3 схемасига таянишда давом этганди.