Музаффар Абдулллаев Уйчи тумани ҳокими этиб тайинланди
Бунгача Шуҳрат Мусаев туманга раҳбарлик қилиб келаётганди.

Абдуллаев Музаффар Абдуғаниевич Уйчи тумани ҳокими этиб тайинланди.
Бугун халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашининг ҳам навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Унда ташкилий масала кўрилди.
Сессияда депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Мусаев Шуҳрат Мирсодиқовични Уйчи тумани ҳокими вазифасидан озод қилиш ва туман кенгашининг депутатлик ваколатини муддатидан олдин соқит қилиш ҳақидаги қарорларини тасдиқладилар.
Шунингдек, вилоят ҳокимининг Абдуллаев Музаффар Абдуғаниевични Уйчи тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори бир овоздан маъқулланди.
Аввалроқ Адҳам Карабаев Янги Наманган тумани ҳокими этиб тайинланганди.