Умид Шодиев Туризм қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди
Унинг ўрнини Абдулазиз Оққулов эгаллади. У аввал ҳам туризм соҳасида раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Умид Шодиев Туризм қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари билан:
– Умид Рустамович Шодиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди;
– Абдулазиз Ўролбоевич Оққулов Туризм қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Абдулазиз Оққулов 1985 йилда туғилган. 2007 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг магистратура босқичини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2005 йилда «Ўзстандарт» агентлигида мутахассис лавозимидан бошлаган.
2006–2017 йилларда «Ўзбектуризм» миллий компаниясида турли лавозимларда ишлаган. 2017–2018 йилларда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи, 2018 йилда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари, 2018–2020 йилларда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчиси, 2020–2021 йилларда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. Шунингдек, БААда элчи сифатида ҳам ишлаган.