platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Michelin Guide илк бор бутун Туркия гастрономиясини қамраб олади

Michelin Guide 2022 йилда илк бор Истанбулда фаолият бошлаганидан сўнг унинг қамрови Измир, Муғла ва Каппадокия каби ҳудудларга кенгайди. Шу давр мобайнида қўлланма инспекторлари Туркиянинг бой пазандачилик мероси, маҳаллий таом тайёрлаш анъаналари ва замонавий гастрономия йўналишларини изчил ўрганиб келмоқда. 

Michelin Guide илк бор бутун Туркия гастрономиясини қамраб олади

Michelin компаниясининг маълум қилишича, 2027 йилги Michelin Guide Туркия умуммиллий танлови натижалари 2026 йил 3 декабрь, пайшанба куни Истанбулдаги Диван Куручешме мажмуасида бўлиб ўтадиган тантанали маросимда эълон қилинади. Бу йилги танлов илк бор Туркиянинг барча ҳудудларини қамраб олиши билан аҳамиятлидир.

Michelin Guide илк бор бутун Туркия гастрономиясини қамраб олади

Айни пайтда Michelin Guide инспекторлари мамлакат бўйлаб изланишлар олиб бориб, кўп йиллик анъаналарга эга машҳур ресторанлар билан бир қаторда, янги гастрономик масканларни ҳам кашф этмоқда. Тантанали маросимда танловга киритилган ресторанлар эътироф этилиб, меҳмондўстлик соҳаси мутахассислари ва истеъдодли ошпазларга бир қатор махсус мукофотлар топширилади.

Michelin Guide 2022 йилда илк бор Истанбулда фаолият бошлаганидан сўнг унинг қамрови Измир, Муғла ва Каппадокия каби ҳудудларга кенгайди. Шу давр мобайнида қўлланма инспекторлари Туркиянинг бой пазандачилик мероси, маҳаллий таом тайёрлаш анъаналари ва замонавий гастрономия йўналишларини изчил ўрганиб келмоқда. Мамлакат миқёсида илк бор ўтказилаётган танлов эса Туркия ошхонасининг бойлиги, ранг-баранглиги ва жадал ривожланишини халқаро майдонда янада кенгроқ намойиш этиш имконини беради.

Michelin Guide илк бор бутун Туркия гастрономиясини қамраб олади

Michelin Guide халқаро директори Гвендал Пулленнек ушбу воқеа муносабати билан қуйидагиларни таъкидлади:

“Туркиядаги фаолиятимизнинг илк кунлариданоқ мамлакатнинг ниҳоятда бой гастрономик мероси бизда катта таассурот қолдириб келмоқда. Асрлар давомида шаклланган маҳаллий пазандачилик анъаналаридан тортиб замонавий гастрономия намуналаригача бўлган кенг кўламли ошпазлик маданияти Туркиянинг беқиёс ранг-баранглиги ва ижодкорлик салоҳиятини намоён этади. Инспекторларимиз мамлакат бўйлаб изланишларини давом эттирар экан, янги, эътиборга молик ресторанлар ва истеъдодли ошпазларни кашф этишга катта қизиқиш билдирмоқда. Туркия бўйича илк умуммиллий Michelin Guide танлови ушбу бойликни кенг намойиш этиш, шунингдек, саёҳатчиларга Туркиянинг етакчи гастрономик йўналишлардан бири сифатидаги жозибасини янада тўлиқроқ очиб бериш имконини беради”.

Тақдирлаш маросимида 2027 йилги Michelin Guide Туркия танловига янги киритилган ресторанларнинг ошпазлари ҳамда Michelin юлдузларига сазовор бўлган ресторанлар вакиллари иштирок этади.

Michelin Guide қўлланмасининг баҳолаш методологияси

Michelin Guide 1900 йилда Michelin шина ишлаб чиқарувчи компанияси томонидан автомобиль транспорти ривожини қўллаб-қувватлаш мақсадида яратилган. Ўшандан буён қўлланма ўзининг дастлабки вазифасига содиқ қолиб, саёҳатчиларни энг яхши ресторанлар билан таништириш, юксак гастрономик салоҳиятга эга масканларни кашф этиш ва бутун дунё бўйлаб саёҳат маданиятини тарғиб қилишга хизмат қилиб келмоқда.

Michelin Guide илк бор бутун Туркия гастрономиясини қамраб олади

Michelin Guide ресторанларни баҳолашда фақат таомлар сифатига эътибор қаратади. Бунда бешта асосий мезонга таянилади:

1. Масаллиқлар сифати;

2. Пазандачилик техникаларини мукаммал эгаллаганлик;

3. Таъмларнинг ўзаро уйғунлиги;

4. Ошпазнинг ўзига хос услуби;

5. Сифатнинг барқарорлиги.

Ресторанларни саралаш жараёни шахси ошкор этилмайдиган Michelin Guide инспекторлари томонидан мустақил равишда амалга оширилади. Барча мамлакатларда ягона баҳолаш мезонлари қўлланилиб, ресторанлар фақат ошхона маҳорати ва таомлар сифати асосида танланади.

Michelin Guide нафақат ресторанлар, балки Туркия ва бутун дунё бўйлаб сараланган меҳмонхоналарни ҳам ўз ичига олади. Уларнинг энг нуфузлилари Michelin Keys (Michelin калитлари) мукофоти билан тақдирланади. Ресторанларга бериладиган Michelin юлдузлари сингари ушбу мукофот ҳам юксак сифатни эътироф этишга хизмат қилади. Бунда меҳмонхоналарнинг бетакрор дизайни, меъморий ечими, хизмат кўрсатиш даражаси ва ўзига хос муҳити, шунингдек, меҳмонларга тақдим этадиган таассуротлари инобатга олинади.

Michelin компанияси ҳақида

Michelin инсонлар ҳаётини яхшилашга хизмат қилувчи инновацион ва юқори сифатли материаллар ҳамда маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасида жаҳон етакчи компанияларидан биридир.

130 йилдан ортиқ тарихга эга Michelin илғор материаллар ишлаб чиқариш бўйича бой тажрибага эга. Компания автомобиль транспорти, қурилиш, авиация, кам углеродли энергетика ва соғлиқни сақлаш каби турли соҳалар учун юқори сифатли шиналар ҳамда муҳим техник компонентлар ишлаб чиқаради.

Бош қароргоҳи Франциянинг Клермон-Ферран шаҳрида жойлашган Michelin дунёнинг 175 мамлакатида фаолият юритади ва 129 800 нафар ходимни иш билан таъминлайди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid