Қараҳантепе 2023 йилги энг муҳим лойиҳалардан деб топилди
Бу ҳақда Туркия маданият ва туризм вазири хабар қилган.
Караҳантепе 2023 йилнинг 9 та энг муҳим “Дала қидирув ва тадқиқоти” лойиҳалар орасидан танлаб олинди.
Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой, Караҳантепенинг 2023 йилнинг 9 та энг муҳим “Дала қидирув ва тадқиқот” лойиҳаси орасидан танланганини билдирди. Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой, ижтимоий тармоқдаги саҳифасида тарқатган хабарида, “Хитойда бўлиб ўтган 5 Шанхай археология форумида Караҳантепе 2023 йилнинг 9 та энг муҳим “Дала қидирув ва тадқиқот” лойиҳаси орасидан танланди. 32 давлатдан келган иштирокчилар томонидан қилинган 973 та баҳолаш натижасида қабул қилинган қарор билан Қорахон тепа лойиҳамиз нафақат Анадолуда, балки жаҳон миқёсида ҳам муҳим ўрин эгаллади”, деди.
Шонлиурфадаги Караҳантепени Туркиядаги Неолит даври манзилгоҳлари орасида энг муҳим бекатлардан бирига айлантиришни мақсад қилганликларини ифода этган Эрсой, Вазирлик координациясида олиб борилган бошқа илмий ишлар каби Караҳантепе бундан кейин ҳам жаҳон маданий меросига жуда муҳим кашфиётларни тақдим этишини таъкидлади.
Эрсой хабарида, “Бу давр “Турк археологиясининг олтин даври” бўлади” деди.