platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Сув омборлари атрофидаги туризм объектларига янги хавфсизлик талаблари қўйилди

Бундай ҳудудларда қутқарув хизматини ташкил қилиши ёки профессионал қутқарувчилар навбатчилигини йўлга қўйиш шарт бўлади. 

Сув омборлари атрофидаги туризм объектларига янги хавфсизлик талаблари қўйилди

Сув омборлари атрофидаги туризм объектларига янги хавфсизлик талаблари белгиланди.

Президентнинг 2026 йил 27 октябрдаги ПҚ–387-сон қарори билан сув омборлари ва уларга туташ ҳудудлардаги туризм объектларида тадбиркорлар риоя этиши шарт бўлган хавфсизлик талаблари белгиланди.

Тадбиркорлар:

– қутқарув қайиқлари, кузатув миноралари ва сув чуқурлиги кўрсаткичларини ўрнатиши;

– об-ҳавога оид хавфлардан огоҳлантирувчи белгилар, видеокузатув ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиши;

– қутқарув хизматини ташкил қилиши ёки профессионал қутқарувчилар навбатчилигини йўлга қўйиши;

– кичик кемалар ва улар турадиган иншоотлардан хавфсиз фойдаланиш талабларига риоя этиши шарт.

Талаблар сув омборлари ва уларга туташ ҳудудларда аҳоли хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Қарорга кўра, сув омборлари ва уларга туташ ҳудудларда туризм хизматларини ташкил этган тадбиркорларга 2029 йил 1 октябрга қадар қуйидаги имтиёзлар берилади:

- юридик шахслар учун ер солиғи ва мол-мулк солиғи ставкалари белгиланган ставкаларнинг 50 фоизи миқдорида қўлланади;

- сувда фойдаланишга мўлжалланган GPS қурилмалари, қутқарув ва хавфсизлик анжомлари, замонавий санитария-гигиена шохобчаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона тўловларини 120 кун муддатга кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid