platina.uz
Жаҳон

АҚШда Трамп шарафига номланадиган ҳарбий кемалар ишлаб чиқилади

Улар ядровий қуролга эга ракеталар, лазерлар ва гипертовушли тизимлар билан жиҳозланиши режалаштирилган.

АҚШда Трамп шарафига номланадиган ҳарбий кемалар ишлаб чиқилади

АҚШ президенти Доналд Трамп "Трамп" деб номланадиган янги ҳарбий кемалар синфини яратишини эълон қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

У бу ҳақда Мар-а-Лаго қароргоҳида Пентагон раҳбари, Давлат котиби ва Ҳарбий-денгиз кучлари котиби иштирокида эълон қилди.

Ушбу оғир қуролланган кемалар АҚШ ҳарбий-денгиз кучларидаги энг "ҳалокатли" кемалар қаторига, "мамлакат тарихидаги энг каттаси" қаторига кириши режалаштирилган.

Улар ядровий қуролга эга ракеталар, лазерлар ва гипертовушли тизимлар билан жиҳозланиши режалаштирилган.

Биринчи босқичда АҚШ янги синфдаги иккита кемани қуради ва кейинчалик уларнинг сонини камида ўнтага етказиш режалаштирилган.

AFP таъкидлаганидек, кемалар одатда президентларнинг ваколат муддати тугаганидан кейин номланади. Бироқ, бу сафар янги синф жанговар кемалар дарҳол Доналд Трамп шарафига номланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, кемаларнинг сиғими 30 000-40 000 тоннани ташкил қилади. Бу замонавий АҚШ эсминецлари ва крейсерларидан кўпроқ, аммо 1990 йилларда фойдаланишдан чиқарилган Айова синфидаги жанговар кемалардан камроқ.

Аввал Трамп ўттизга яқин элчиларни хориждан чақириб олиши маълум бўлганди.

Бу қайси давлатлардаги дипломатларга тегишли экани айтилмаган. Элчилар Байден даврида лавозимга тайинланган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid