platina.uz
Жамият

Тожикистондан олиб келинган 100 кгдан ортиқ наркотик модда тўхтатиб қолинди

Булунғурда яшовчи шахслар гиёҳванд моддаларини келгусида сотиш мақсадида хуфия жойга яшириб қўйган. 

Тожикистондан олиб келинган 100 кгдан ортиқ наркотик модда тўхтатиб қолинди

Тожикистондан олиб келинган 100 кгдан ортиқ наркотик моддалар тўхтатиб қолинди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ва Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Булунғур туманида яшовчи, 1996 ва 1997 йилларда туғилган 2 нафар шахс 79 кг 358 гр “опий” моддасини Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан мамлакатимизга олиб келиб, келгусида сотиш мақсадида хуфия жойга яшириб қўйганликлари аниқланди ва ушбу гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, 1996 й.т. қонунбузарнинг кўрсатмаси асосида, муқаддам дала майдонига яшириб қўйилган 1 кг 953 гр “метамфетамин” синтетик наркотик моддаси ҳам олинди.

Бошқа ҳолатда эса Сурхондарё вилоятининг Узун туманида яшовчи, 1994 ва 1997 йилларда туғилган 2 нафар шахс ва Тожикистон Республикасининг Турсунзода туманида истиқомат қилувчи, 1997 й.т. Тожикистон фуқароси давлат чегарасини бузган ҳолда, 30 кг 357 гр “опий” моддасини мамлакатимиз ҳудудига олиб ўтган вақтларида Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан қўлга олинди.

Аниқланишича, улар тожикистонлик наркосавдогарга тегишли ушбу заҳри қотилни маълум бир ҳақ эвазига белгиланган манзилга етказиб беришлари керак бўлган.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур гиёҳвандлик воситасининг буюртмачиси ҳисобланган – Денов шаҳрида яшовчи, 1986 й.т. шахс ҳам қўлга олинди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қонунбузарларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

ДХХ аввалроқ Навоий давлат университети мансабдори ушлаганди.

У ОТМ биносини таъмирлаган МЧЖдан таъмагирлик йўли билан 35 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid