Тошкентдаги уйдан қуроллар ва портловчи мосламалар топилди
Суриштирувларда мазкур ашёлар уй эгасининг отасига тегишли эканлиги аниқланди. Марҳум ота аввал Мудофаа вазирлигининг турли бўлинмаларида хизмат қилган.

Тошкентдаги хонадон ертўласидан ўқ-дори, қуроллар ва портловчи моддалар топилди. Улар ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ва ДХХ ўтказган тадбирда аниқланган.
Мазкур ашёлар ҳақида уй эгасининг ўзи ихтиёрий равишда хабар берган. У хонадонни таъмирлаш асносида қуролларни топиб олганини айтган. Натижада ертўлада бир дона граната, бир ўқотар қурол, портловчи мослама ва 1600 дан зиёд ўқ ва қуроллар топширилган.
Жорий йилнинг 2 декабр куни 1987 йилда туғилган фуқаро Тошкент шаҳар ИИББнинг 102 рақамига қўнғироқ қилган. Ходимлар ўтказган тезкор тадбирлар ертўладан қуроллар расмийлаштириб олинган.
Ўтказилган суриштирувларда мазкур ашёлар уй эгасининг отасига тегишли эканлиги аниқланди. Марҳум ота аввал Мудофаа вазирлигининг турли бўлинмаларида хизмат қилган ва Қуролли кучлар академиясидан нафақага чиққан.
Эслатиб ўтамиз, қурол сақлаш ЖКнинг 248-моддаси бўйича 2 йилдан 5 йилгача қамоқ жазосини назарда тутади. Қуроллар ҳақида ихтиёрий хабар берганларга жазо қўлланилмайди.