Ўзбекистон Дубайдаги пара Осиё ўйинларида биринчи ўринни эгаллади
Мусобақаларда 197 та медал ( 99 та олтин, 57 та кумуш, 41 та бронза) қўлга киритилди. Делегация аъзолари “Ҳумо” Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Ўзбекистон "Дубай-2025 V пара Осиё ўйинлари"да биринчи бўлди.
Жорий йилнинг 7-14 декабр кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида V пара Осиё ўйинлари бўлиб ўтди.

Комплекс мусобақада қитъамизнинг 35 та мамлакатидан жами 1500 нафарга яқин атлетлар 11 та спорт туридан ғолиблик учун беллашди.
Хусусан, Ўзбекистон делегацияси спортнинг пара енгил атлетика, пара таэквондо, бочча, пара сузиш, пара армрестлинг, пара пауэрлифтинг спорт турлари бўйича мусобақада иштирок этиб, жами 197 та медал ( 99 та олтин, 57 та кумуш, 41 та бронза) қўлга киритиб умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.


Бугун Ўзбекистон спорт делегацияси ватанга қайтиб келди.
Делегация аъзолари “Ҳумо” Тошкент халқаро аэропортида расмийлар томонидан тантанали равишда кутиб олинди.