platina.uz
Жамият

Шавкат Мирзиёев Абдураим Ҳамидов вафоти сабаб ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Қаҳрамони Абдураим Ҳамидов фермерлик ҳаракати ривожини янги босқичга кўтаришга ҳисса қўшганди. 

Шавкат Мирзиёев Абдураим Ҳамидов вафоти сабаб ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Абдураим Ҳамидов вафоти сабаб ҳамдардлик билдирди. А.Ҳамидов шу йил 10 декабр куни 82 ёшида вафот этди.

Абдураим Ҳамидов 1943 йил 20 октябрда Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида туғилди. Меҳнат фаолиятини 1960 йилда тумандаги “Ўзбекистон” жамоа хўжалигида механизаторликдан бошлади.

Кейинчалик ширкат хўжалиги пудратчиси сифатида меҳнат қилди. 2007 йилда “Шаҳанд ҳумо қуши” фермер хўжалигини ташкил этиб, кўп йиллар давомида фидойилик билан фаолият юритди.

А.Ҳамидов қарийб 60 йиллик иш фаолияти мобайнида ўзини деҳқончилик илмини чуқур биладиган ҳақиқий миришкор, замонавий агротехнологияларни пухта эгаллаган, пахтачиликда ўз мактабини яратган фидойи фермер, меҳнатсевар, самимий ва эл-юртига садоқатли инсон сифатида намоён этиб, мамлакатимизда аграр соҳада кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш, фермерлик ҳаракати ривожини янги босқичга кўтаришга муносиб ҳисса қўшди.

У Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгаши депутати сифатида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш ишларида алоҳида фаоллик кўрсатди.

Абдураим Ҳамидовнинг узоқ йиллик самарали меҳнати давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони, “Меҳнат шуҳрати” ордени ва Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотланган эди.

Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев профессор Абдулла Убайдуллаев вафоти сабаб ҳамдардлик билдирганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid