platina.uz
Жамият

"Электрон рецепт" тизими бўйича колл-марказ ташкил этилди

Марказ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1003 қисқа рақамли "Ишонч телефони" базасида иш бошлаган. 

"Электрон рецепт" тизими бўйича колл-марказ ташкил этилди

"Электрон рецепт" тизими бўйича мурожаатларни қабул қилувчи “Сall-марказ” ташкил этилди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Пойтахт ва тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган 15 та туман(шаҳар)да дори воситаларининг электрон рецепт асосида берилиши амалиёти йўлга қўйилгани жамоатчиликда турли саволларни юзага келтирмоқда.

Шундан келиб чиқиб, бу борада аҳоли мурожаатлари ва саволларига тезкор жавоб бериш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1003 қисқа рақамли "Ишонч телефони" базасида мунтазам фаолият юритувчи 1003 қисқа рақамли “Сall-марказ” ташкил этилди.

Мазкур алоқа линияси орқали малакали мутахассислардан Тошкент шаҳри ва тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган 15 та туман(шаҳар)да “Электрон рецепт” тизими амалиёти бўйича юзага келган саволларингиз ва мурожаатларингизга туну кун жавоб олишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, электрон рецепт 10 декабрдан синов тариқасида жорий этилди. Айтилишича, у фармацевтикадаги коррупцияга қарши қаратилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid