platina.uz
Жамият

Талабалар учун қишки таътил 28 декабрдан бошланади

Улар учун 50 фоиз чегирма асосида йўл чипталари сотуви йўлга қўйилади.

Талабалар учун қишки таътил 28 декабрдан бошланади

Талаба ва ўқувчилар учун қишки таътил 28 декабрдан бошланади.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли буйруғига мувофиқ, олий, ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари (давлат, нодавлат ҳамда хорижий) ва академик лицейлар талаба ҳамда ўқувчиларининг жорий ўқув йили учун қишки таътил муддати белгиланди.

Унга кўра, қишки таътил 2025 йил 28 декабрдан бошланиб, 2026 йил 10 январига қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Талаба ва ўқувчиларнинг қишки таътил даврида доимий яшаш ҳудудларига (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига) бориб-келишларини қулайлаштириш мақсадида Транспорт вазирлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамда “Uzbekistan Airways ” АЖ билан ҳамкорликда қўшимча имкониятлар яратилади.

Шунга мувофиқ, 2025 йил 18 декабрдан 2026 йил 12 январига қадар (шу куни ҳам) талабалар ва ўқувчилар учун 50 фоиз чегирма асосида йўл чипталари сотуви йўлга қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, мактаб ўқувчилари ҳам 28 декабрдан таътил бошланиши маълум бўлганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid