Дадажон Исоқулов "Ўзэнергоинспекция" раҳбари этиб тайинланди
У аввал ишлаган “Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари”га ҳам янги раис тайинланди.

Исоқулов Дадажон Айнакулович Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ("Ўзэнергоинспекция") бошлиғи этиб тайинланди.
Бунга қадар у “Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари” АЖ“ бошқаруви раиси лавозимида ишлаган.
Назиров Абдумалик Абдусалимович “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди.
Бунга қадар Абдумалик Назиров компания бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.