platina.uz
Жамият

Қашқадарёда энергетика соҳаси раҳбарлари огоҳлантирилди

Уларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари текширилди. Бажарилган ишлар қониқарли деб топилган. 

Қашқадарёда энергетика соҳаси раҳбарлари огоҳлантирилди

Қашқадарёда энергетика соҳаси раҳбарлари огоҳлантирилди.

Вилоят "Ҳудудгазтаъминот" ва электр тармоқлари раҳбарларининг лавозимга лойиқлиги масаласи кўриб чиқилиши мумкин. Бу ҳақда Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгаши қарорида айтилади.

Қарорда энергетика соҳасидаги вазият ва камчиликлар таҳлили келтириб ўтилган.

Жумладан, электр таъминоти бўйича:

- 5,6 млрд кВт/соат электр етказилиб, прогнозга нисбатан 275 млн кВт/соат иқтисод қилинди. 3 203 км тармоқ ва 1 056 та трансформатор тўлиқ таъмирланди. Шунингдек, 376 км янги тармоқ қурилди, 22 км йирик линияларда реконструкция қилинди. 218 та МФЙда 134 минг хонадон электр таъминоти яхшиланди. Ҳудудларда авария ҳолатларига қарши 50 трансформатор, юзлаб материаллар захираси шакллантирилди.

Қуёш энергияси:

- 4 379 та объектга ўрнатилиши режалаштирилган 55,7 МВТ қувватли қуёш панелари режаси127 фоиз бажарилиб, 70,9 минг кВт қувват ишга туширилган.

Газ таъминоти бўйича:

- Йил бошидан 634,9 млн м³ табиий газ етказилди — бу прогноздан 63,4 млн м³ камроқ сарф бўлди. 24,8 км газ қувури реконструкция қилинди, 22 мингдан ортиқ хонадон икки босқичли тизимга ўтказилди. 8,2 минг тонна суюлтирилган газ етказилган (режа 100%).

Кўмир таъминоти бўйича:

2025 йил учун белгиланган 161 минг тонна кўмирнинг асосий қисми ижтимоий соҳа ва аҳолига етказилди. ДХШ асосида 32 минг тонна кўмир харид қилиниб, барча объектларга тарқатилди. Аҳолига 24,9 минг тонна кўмир етказилиб, олис ҳудудларга ҳам тўлиқ етказилган.

Кўп қаватли уйлар:

341 та кўп квартирали уйда таъмирлаш ишлари тўлиқ бажарилди. 187 та лифтнинг 152 таси техник синовдан ўтказилган. 1,45 млрд сўм ҳисобига 6 та қозон ва 4 км иссиқлик тармоғи таъмирланди.

Ижтимоий соҳа объектлари:

105 та мактаб, боғча, шифохона ва ОТМларда таъмирлаш ишлари якунланди. 237 та гелиоколлектор ва минглаб энергия тежамкор қозонлар ўрнатилди.

Вилоятда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан “Ҳудудгаз таъминот” акциядорлик жамияти “Ҳудудгаз Қашқадарё газ” филиали директори У.Эрназаров, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Қашқадарё ҳудудий филиали директори ўринбосари А.Шарапов ва “Кўмир таъминот” МЧЖ Қашқадарё вилояти филиали бошлиғи ўринбосари Б.Эшимовнинг ҳисоботи қабул қилинди ҳамда уларга юкланган вазифаларнинг ижро этилиши ҳолати қониқарли деб топилди.

Улар йил якунига қадар мавжуд камчиликларни бартараф этмаса ёки аввалги камчиликларга қайта йўл қўйган тақдирда белгиланган тартибда эгаллаб турган лавозимига лойиқлигини масаласини кўриб чиқиш бўйича юқори идорасига таклифлар берилиши ҳақида огоҳлантирилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid