Афсонавий актёр Дҳармендра вафот этди
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди актёрнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

Ҳиндистонлик афсонавий актёр Дҳармендра бугун 89 ёшида вафот этди. Актёр икки ҳафта аввал соғлиғи ёмонлашгани сабабли Мумбайдаги шифохонага ётқизилган эди.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди актёрнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
Дҳармендра фаолиятини 1960 йилларда бошлаган. У 250 дан ортиқ филмларда суратга тушган, жумладан, "Зита Гита", "Қасос ва қонун", "Менинг севгилим Ража", "Бир умр етмайди" ва бошқалар. 1980 йилларда ўз продюсерлик компаниясига асос солган.
Актёрлик ва продюсерликдан ташқари, Дҳармендра сиёсат билан ҳам шуғулланган. 2004 йилдан 2009 йилгача у Ҳиндистон парламенти қуйи палатаси депутати бўлиб, ўнг қанот Бҳаратия Жаната партияси вакили бўлган.