platina.uz
Жамият

Янги йилда яна қор ёғмайди

Қиш мавсуми учун дастлабки мавсумий об-ҳаво прогнози эълон қилинди. Декабр ойи нисбатан иссиқроқ бўлиши мумкин. 

Янги йилда яна қор ёғмайди

Ўзгидромет 2025−2026 йиллар қиш мавсуми учун дастлабки мавсумий об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Унга кўра, декабр ойи нормага нисбатан бироз иссиқроқ бўлиши кутилмоқда. Ўртача ойлик ҳарорат нормага нисбатан 1−1,5 даража баланд бўлади. Биринчи ўн кунликда ҳаво асосан илиқ, кечаси 0…+5 даража, — кундузи +10…+15 даража бўлади.

Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат кескин ўзгариб туради. Кечаси +2…+7 даражадан 0…-5 даражагача, кундузи +12…+17 даражадан +2…+7 даражагача. Ойлик ёғингарчилик миқдори — норма атрофида ёки ундан кам бўлиши кутилмоқда.

Январ ойи умумий ҳолатда нормага яқин, айрим ҳудудларда бироз совуқроқ бўлиши прогноз қилинмоқда. Биринчи ва иккинчи ўн кунликларда ҳарорат катта диапазонда ўзгариб туради — кечаси +3…+8 даражадан −3…−8 даражагача, кундузи +10…+15 даражадан −2…+3 даражагача.

Учинчи ўн кунликда аномал совуқлар кутилмоқда. Кўпчилик ҳудудларда кечаси −12…−17 даража, кундузи −5…−10 даража, Нукус ва Урганч атрофларида кечаси −20…−25 даражагача тушиши мумкин.

Феврал ойи кўп йиллик нормаларга яқин бўлиши кутилмоқда. Биринчи ўн кунликда аномал совуқлар давом этади. Кечаси −5…−10 даража, кундузи −3…+2 даража бўлиши прогнозланмоқда.

Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳаво сезиларли илийди — кечаси −2…−7 даражадан +3…+8 даражагача, кундузи 0…+5 даражадан +10…+15 даражагача. Жанубий ҳудудларда кундузги ҳарорат +15…+20 даражагача кўтарилиши мумкин. Ёғингарчилик — меъёр доирасида бўлади.

Прогноз якуний характерга эга эмас, об-ҳаво шароитларига мувофиқ ўзгаришлар бўлиши мумкин.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid