Декабр бошида Ўзбекистон бўйлаб қор ёғиши кутилмоқда
29 ноябр - 1 декабр кунлари учун об-ҳаво кутилмалари эълон қилинди. Ҳудудлардаги ёмғир қорга айланиши мумкин.
Ўзбекистонда декабр бошида ҳарорат пасайиб, қор ёғиши мумкин.
"Ўзгидромет" 29 ноябр - 1 декабр кунлари учун об-ҳаво кутилмаларини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Рeспубликаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, 30 ноябр-1 декабрда баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29-30 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 ноябрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ; 30 ноябрда кечаси ва кундузи 2-7° илиқ; 1 декабрда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, 1 декабрда баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29-30 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 ноябрда кечаси ва кундузи 8-13° илиқ; 30 ноябрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ; 1 декабрда кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуққача, кундузи 3-8° илиқ: чўл ҳудудларда 29 ноябрда кечаси ва кундузи 5-10° илиқ; 30 ноябрь-1 декабрда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.
Тошкeнт, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, 1 декабрда баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29-30 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат 29 ноябрда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 10-15° илиқ; 30 ноябрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 7-12° илиқ; 1 декабрда кечаси ва кундузи 3-8° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, 1 декабрда баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29-30 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат 29 ноябрда кечаси 7-12° илиқ, кундузи 12-17° илиқ; 30 ноябрда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 10-15° илиқ; 1 декабрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.
Водий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 29 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 30 ноябрь-1 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат 29 ноябрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 12-17° илиқ; 30 ноябрда кечас 2-7° илиқ, кундузи 7-12° илиқ; 1 декабрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.