platina.uz
Жамият

Қайта жиноят содир этган наркосавдогар 20 йилгача қамалиши мумкин

У бир килограммга яқин “опий” моддасини шартли харидорга 15 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 

Қайта жиноят содир этган наркосавдогар 20 йилгача қамалиши мумкин

Қайта жиноят содир этган наркосавдогар қамоққа олинди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона ҳамда ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда Ургут туманида тезкор тадбир ўтказилди. Унда катта миқдордаги гиёҳвандлик воситасининг савдосига чек қўйилди.

Хусусан, олдиндан кузатувга олинган – Ургут туманида яшовчи, 1966 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс 993 гр “опий” моддасини шартли харидорга 15 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Аниқланишича, ушбу наркотик модда Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми (контрабанда) ва 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш...) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Таъкидлаш лозимки, Жиноят Кодексининг ушбу моддаларининг мазкур қисмларида назарда тутилган жиноятни содир этганлик учун 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid