platina.uz
Жамият

Хонобод ва Оҳангарон шаҳарлари ҳокими ўзгарди

Шу пайтгача Оҳангарон шаҳри ҳокими лавозимида ишлаб келган Музаффар Ражаббоев ишда йўл қўйган хато ва камчиликлари учун лавозимидан озод этилган. 

Хонобод ва Оҳангарон шаҳарлари ҳокими ўзгарди

Абдураҳмонов Элёрбек Иномидинович Хонобод шаҳри ҳокими этиб тайинланди.

Элёрбек Абдураҳмонов 1986 йилда Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида туғилган.

У 2007 йил Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини (кундузги) тамомлаган.

Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи сифатида фаолият олиб борган.

Шунингдек, Оҳангарон шаҳрида Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ўтган қарийб икки йил мабайнида шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги мақсад ва вазифаларнинг ижроси юзасидан танқидий-таҳлилий маъруза қилди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди.

Шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Ражаббоев Музаффар Эркабоевич ишда йўл қўйган хато ва камчиликлари учун лавозимидан озод этилди.

Зойир Мирзаев Оҳангарон шаҳар ҳокими лавозимига Оҳангарон тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келган Садриддин Шоқосимов номзодини тавсия қилди.

Номзод шаҳарнинг яқин истиқболи юзасидан тақдимот қилди.

Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгаши С. Шоқосимовни шаҳар ҳокими этиб тасдиқлади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid