platina.uz
Жамият

Оҳангарондаги боғча тарбияланувчисининг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Иш доирасида 1 нафар шахс гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Оҳангарондаги боғча тарбияланувчисининг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Иллюстратив фото

Бош прокуратура Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси вафот этгани бўйича изоҳ берди.

Аниқланишича, 2026 йил 28 август куни Оҳангарон шаҳридаги давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси (16.07.2023 йилда туғилган ўғил бола) ушбу ташкилотнинг ошхонасида турган хашоратларга қарши дори воситасини истеъмол қилиб заҳарланган.

Шаҳар Тиббиёт бирлашмасида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан 2026 йил 30 август куни вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида 1 нафар шахс гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Тергов ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиб, ҳар бир аниқланган ҳолатга қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий баҳо берилади. Тергов натижалари ҳақида қонунчиликда белгиланган тартибда маълум қилинади, дейилади прокуратура хабарида.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid