Азимжон Ҳусанов Касбий таълим агентлиги директори этиб тайинланди
Бунга қадар у Миграция агентлиги директори ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Касбий таълим агентлигига раҳбар тайинланди.
Президентнинг тегишли қарори билан Ҳусанов Азимжон Нозимжонович — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, “Касбий таълим тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–190-сон, 23.10.2025 й.) қабул қилинди. Фармон билан, Касбий таълим агентлиги ташкил этилди.