platina.uz
Жамият

Уч вилоятда 11 кгдан ошиқ гиёҳванд моддалар аниқланди

Ургутда яшовчи шахс Тожикистондан қарийб 9 кг “опий” моддасини олиб ўтаётганда чегарачилардан қочиб кетган. Сўнгра у қўлга олинди. 

Уч вилоятда 11 кгдан ошиқ гиёҳванд моддалар аниқланди

Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида жами 11 кг дан ортиқ наркотик моддалар ашёвий далил сифатида олинди.

Жумладан, Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи, 1998 й.т. шахс белгиланган тартибни бузиб, айланма йўллар орқали Тожикистон Республикасидан 8 кг 860 гр “опий” моддасини контрабанда йўли билан мамлакатимиз ҳудудига олиб ўтган вақтида, “ўзбек-тожик” давлат чегарасини қўриқлаётган ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмасдан, гиёҳвандлик воситасини ташлаб, номаълум томонга қочади.

Аммо, бузоқни югургани сомонхонагача деганларидек, кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида оғуфуруш қўлга олинди.

Терговга қадар текширув давомида, Ургут туманида яшовчи, 1966 й.т. шахс унинг жиноий шериги эканлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланди.

Сурхондарё вилоятида қайд этилган ҳолатда эса, Денов туманида яшовчи, 1969 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари томонидан текширилганда, унинг ёнида 31 гр. “опий” моддаси борлиги маълум бўлди.

Шундан сўнг, у ажал оғусини Денов туманида истиқомат қилувчи, 1978 й.т. фуқародан сотиб олганлиги аниқланиб, мазкур наркосавдогарнинг яшаш хонадонидан ҳам 1 кг 483 гр “опий” моддаси ашёвий далил сифатида олинди.

Хоразм вилоятида кузатилган ҳолатда, Гурлан туманида яшовчи, 1952 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун икки маротаба судланган шахс 877 гр “гашиш” моддасини харидорга 14 минг АҚШ долларига сотган вақтида қўлга олинди.

Аниқланишича, ушбу гиёҳвандлик воситаси тожикистонлик наркокуръерлар томонидан юртимизга айланма йўллар орқали олиб келинган.

Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid