platina.uz
Жамият

Тунги клуб олдида жанжал кўтарган шахс 8 йилдан ошиққа қамалди

У рақибига кучли зарба бериб, комага тушириб қўйганди. Тақиқланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди. 

Тунги клуб олдида жанжал кўтарган шахс 8 йилдан ошиққа қамалди

Бугун жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида А. Ш. (1995 йилда Тошкент шаҳрида туғилган)га оид жиноят ишини биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланди.

Суднинг ҳукмига кўра А. Ш. Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми “е” банди, 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 277-моддаси (безорилик) 3-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.

А. Ш.га Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг ушбу ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция/кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, шу йил март ойида 30 ёшли А.Шукуров танишини ҳимоя қилишга уринган шахсга кучли зарба бериб, комага тушириб қўйганди.

Воқеа жойидан қочиб яширинган зўравон кўп ўтмай Қозоғистонда қўлга олинганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid